Мингбулоқдаги янги нефть конини Энергетика вазири ва Наманган вилояти ҳокими ўзига хос усулда нишонлади (видео)
Наманган вилоятидаги Мингбулоқ тумани ҳудудида М-15 қудуғини бурғилашдан сўнг олиб борилаётган бирламчи синов ишлари доирасида биринчи нефть оқими олингани хабар берилганди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ва Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров янги нефтни юзларига суртиб, ушбу янгиликни нишонлашган. Тарқалган кадрларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Баҳодир Сидиқовни ҳам пайқаш мумкин.
Нефтчиларнинг айтишича, бу уларнинг “ўзига хос одати” ҳисобланар экан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг