Миллий мақсадлар доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда парламент сўрови ижроси ўрганилди
Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, биохилма-хилликнинг йўқолиб кетишни олдини олиш ишлари ҳамда парламент сўрови натижалари Сурхондарё вилоятида Сенат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Хусусан, ишчи гуруҳ «Сурхон» давлат қўриқхонасининг «Хатак» бўлими фаолияти ҳамда унинг ноёб флора ва фаунасини асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Мазкур қўриқхонанинг умумий ер майдони 23,8 минг гектарни ташкил этиб, унда 807 та ўсимлик ҳамда 194 та ҳайвон турларининг ноёб вакиллари мавжуд.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ноёб жониворларнинг кўпайишига замин яратиш, уларни парваришлаш ишларини такомиллаштириш, қўриқхона моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фотоқопқонлар ва фотовидеокамераларни кўпайтириш юзасидан тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, Термиз туманида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» массиви ҳудудидаги яшил майдонлар, дарахт ва буталар экилиши, уларнинг жойлашуви ўрганилди.
Шунингдек, «Узун» кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишилди.
Хўжалик 1929 йилда ташкил этилган бўлиб, «Цангардак», «Узун» ва «Зевар» бўлимларидан иборат. Хўжаликнинг умумий ер майдони 106,5 минг гектарни ташкил этиб, 19,5 минг гектардан ортиғи ўрмон билан қопланган.
Хусусан, кўчатчиликка ихтисослашган «Узун» бўлимида 60 турдаги
7 миллионга яқин павлония, чинор, садақайрағоч, қрим қарағайи, қаллиқ, эман, қизил дўлана, япон сафораси, шунингдек, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари парвариш қилинмоқда.
Шу билан бирга хўжаликда 20 турдаги доривор ўсимликлар етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, уларни қайта ишлаш тизими ҳам йўлга қўйилган жумладан, лаванда ўсимлигидан турли фойдали маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, унинг экспорти йўлга қўйилган. Мазкур йўналишда бозор талаби ва истиқболи юзасидан мутахассислар билан фикр алмашилди.
Ишчи гуруҳ томонидан доривор ўсимликлар етиштириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, дарахт ва буталарни парваришлаш, яшиллик ва барқарорликни таъминлаш бўйича қўшимча таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг