Месси ва жамоаси Америка Лигалар кубоги финалида мағлуб бўлди

Бугун, 1 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларининг Сиэтл шаҳрида Америка Лигалар кубоги мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда «Сиэтл» жамоаси «Интер Майами» билан куч синашди.
«Лумен Филд» стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Осазе Росарио, Пол Ротрок ва Алекс Ролдан муаллифлик қилди.
«Интер Майами» сафида Серхио Бускетс, Жорди Альба, Луис Суарес, Лионель Месси каби юлдузлар ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилдилар. Аммо, бу жамоага фойда келтирмади.
Маълумот учун, Лионель Месси 2023 йилда айнан ушбу мусобақа чемпионилигини қўлга киритган. Ўшанда «Интер Майами» жамоаси финалда «Нашвилл» клубини мағлуб этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг