Меҳмон келган манзилда барака бўлади
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Нурота мамлакатимизнинг «Буюк ипак йўли»даги йирик манзилларидан бири ҳисобланади. Унинг гўзал Чашмаси икки булоқ сувидан ҳосил бўлиб, қишин-ёзин зиёратчиларнинг қадами узилмайди.
Мажмуадаги осори атиқалар ўтган асрда 1912 йили маҳаллий зодагон Эшони Судур томонидан таъмирланган. Кейинчалик атеистлар ҳукмронлиги даврида эса хурофот ўчоғи сифатида қаралиб, улардан турли хўжалик омборхоналари ўрнида фойдаланилган.
— Чашмадан барибир сайёҳлар ва зиёратчиларнинг қадами узилган эмас, — дейди меҳнат фахрийси Суюн Қулмонов. — Мамлакатимиз Президентининг туманимизга ташрифидан сўнг, Чашма файзли масканга айланди. Улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, зарур инфратузилма яратилиши натижасида зиёратчилар, сайёҳлар ташрифи бир неча баробарга ошди. Албатта, меҳмон келган масканда барака бўлади.
Замон, талаб ва мезон ўзгармоқда. Бугун Чашма билан боғлиқ бунёдкорлик ишлари яна авжида. Мамлакатимиз Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги «Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нурота туманидаги «Чашма» зиёратгоҳини Самарқанд вилоятида жойлашган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси билан боғловчи йўл тубдан таъмирланмоқда.

— Ушбу қарор ижроси доирасида Д074 «Митан шаҳарчаси – Қўшработ тумани – Нурота шаҳри» йўналишидаги автомобиль йўлининг 0–120 км қисмини таъмирлаш ишлари режалаштирилган, — дейди «Нурота туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси» раҳбари Равшан Норбобоев. — Нурота туманидан ўтувчи 45км ҳамда Қўшработ ва Иштихон туманлари ҳудудларидан ўтувчи 75км, жами 120 км масофадаги автомобиль йўлида асфальт-бетон қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Таъмирлаш ишларида «Нурота туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси»га «Навоий мунтазам йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси» ҳамкорлик қилади. Мазкур бунёдкорлик ишлари йўл инфратузилмасини яхшилаш, сайёҳлар учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда минтақанинг иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг