МДҲ ПAнинг кузги сессиясида маданият, туризм ва спорт соҳасидаги янги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди
Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”
27 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида МДҲ ПA Маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича доимий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган МДҲ ПA сессияси доирасида ўтказилди.
Доимий комиссия мажлисини унинг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Эркин Зоҳидов олиб борди.

Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари вакилларига МДҲ давлатлари учун намунавий Интеллектуал мулк кодексининг янги таҳрири лойиҳаси тақдим этилди.
Парламентарийлар, шунингдек, маданият, туризм ва спорт соҳаларида рақамли ривожланиш жабҳасида қонун ижодкорлиги йўналишини ҳам муҳокама қилдилар.

Шунингдек, мажлис кун тартибидан “Телевидение ва радиоэшиттириш тўғрисида”ги, “Рақамли медиа-ресурслар муҳитида электрон алоқалар тўғрисида”ги намунавий қонунларни ишлаб чиқиш масалалари ўрин олди.








“Халқ сўзи”,
Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг