МБ: «Мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланган»
Кеча, 8 декабрь куни ижтимоий тармоқларда «Humans» иловасига боғланган банк карталаридан катта миқдордаги маблағлар асоссиз ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Билдирилишича, 8 декабрь куни соат 08:30 атрофида Марказий банкка фуқаролар томонидан «Humans» иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақида мурожаатлар келиб тушган. Ушбу ҳолат юзасидан Марказий банк ўз ваколатлари доирасида «Octagram» АЖ («Paylov» – савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.
Шунингдек, 9 декабрь ҳолатига кўра «Humans» мобил иловаси орқали «Octagram» АЖ («Paylov» – савдо белгиси) томонидан олиб борилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган.
«Ҳурматли фуқаролар, «Uzcard» ва «Humo» карталари орқали амалга ошириладиган тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда ишламоқда. Карталардан бошқа банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида фойдаланиш имконияти ҳам сақланиб қолган», дейилади регулятор баёнотида.
Таъкидланишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланган бўлиб, барча шубҳали транзакциялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги амалий ҳамкорлик тўлиқ ўрганилмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот тақдим этилади.
Марказий банк, фуқаролардан юқоридаги ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга белгиланган тартибда мурожаат қилишларини сўраган.
Маълум қилинишича, «Humans companies» АЖ ва «Octagram» АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ «Humans» агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг