Машҳур сиёсатшунос 88 ёшида вафот этди

Америкалик машҳур сиёсатшунос, давлат арбоби ва «юмшоқ куч» (soft power) тушунчасининг муаллифи бўлган Жозеф Най 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гарвард университети расмий баёнот берди. У 1964 йилдан бери Гарвард университетида фаолият юритган, шунингдек, АҚШнинг собиқ президентлари Жимми Картер ва Билл Клинтон даврида давлат лавозимларида ишлаган.
Най ўз фаолияти давомида 14 та китоб ва 200 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи бўлиб, ядровий қуролларни назорат қилиш, Пан-Африка ғоялари ва халқаро сиёсатдаги турли мавзуларни ўрганиб чиққан. Аммо у бутун дунёга «юмшоқ куч» атамасини фанга киритгани билан танилган.
Бу атама биринчи марта 1980 йилларда жорий қилинган бўлиб, миллатлар ўзининг маданияти, қадриятлари ва жозибаси орқали бошқаларни ўз таъсирига олишини англатади. 2004 йилда чоп этилган китобида Най: «Юмшоқ куч – бошқаларга сиз истаган натижани ўзлари ҳам исташга эришиш демакдир. Бу одамларни мажбурлаш эмас, балки уларни жалб этишдир», – деб ёзган эди.
У ўз изоҳларида АҚШнинг Франклин Рузвелт давридаги «яхши қўшничилик сиёсати»ни юмшоқ кучга мисол қилиб кўрсатган. Аксинча, Совет Иттифоқининг Шарқий Европадаги зўравон сиёсати эса, кучли ҳарбий қудратига қарамай, юмшоқ кучдан маҳрум бўлганининг яққол мисоли сифатида баҳоланган.
Қайд этиш керакки, унинг фаолиятида ядровий хавфсизлик масаласи алоҳида ўрин тутган. Гарварддаги ҳамкасби Грем Аллисоннинг сўзларига кўра, Най ядровий урушни олдини олишга қўшган ҳиссасидан энг кўп фахрланган. У назарий ва амалий жиҳатдан ҳам Картер ва Клинтон даврларида бу йўналишда муҳим ҳисса қўшган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг