Мартдан Тошкентдаги Пучон университетида қабул бошланади. “Контракт” нархи қанча?

16:03 27 Февраль 2020 Жамият
11325 0

Жорий йилнинг 2 мартидан Тошкент шаҳридаги Пучон университети((BUT- Bucheon University in Tashkent))га киришни хоҳлайдиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланади.

Абитуриентлар бакалавриатнинг уч йўналишидан бири(мактабгача таълим(кундузги ёки кечки бўлимлар), архитектура, корейс тили ва менежменти)га ҳужжат топширишлари мумкин.

Ҳужжатлар ҳам офлайн, ҳам онлайн шаклда 27 мартгача қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари 8 апрелдан бошланса, натижалар 1 майда эълон қилинади.

“Контракт” нархи қанча?

Мактабгача таълим(3+1) – йилига 2,200 доллар

Уч йил Тошкентда таълим, якунда Пучон университети BUT бакалавр дипломи ва Associate Bachelor Degree(даражаси) берилади;

Талаба хоҳишига қараб ўқишни Кореяда давом эттириши ва тўртинчи курс якунида Пучон университети бакалавр дипломини олиши мумкин.

Корейс тили ва менежменти(2+2) – йилига 3300 доллар

Икки йиллик тошкентда ўқиш, якунда Пучон университетининг иккита Associate bachelor degree BUT ва Associate Bachelor Degree дипломлари берилади.

Агар талаба Тошкентда таълим олишни давом эттиришга қарор қилган бўлса, 3 ва 4-курслар якунида BUT бакалавр дипломи берилади;

Агар талаба Жанубий Кореяда ўқишни давом эттиришга қарор қилиб, 3 ва 4-курсларни муваффақиятли тамомласа, Пучон университети бакалавр дипломи берилади.

Архитектура(3+1) – йилига 3300 доллар.

Уч йил Тошкентда таълим, якунда Пучон университетининг иккита Associate bachelor degree BUT ва Associate Bachelor Degree дипломлари берилади;

Агар талаба тўртинчи курсда ҳам Тошкентда таълим олишни давом эттиришга қарор қилган бўлса, уни муваффақиятли тамомлаши билан BUT бакалавр дипломи берилади;

Талаба ўқишни Кореяда давом эттирмоқчи бўлса, уни муваффақиятли якунлаши билан Пучон университети бакалавр дипломини олиши мумкин.

Таълим нархи, қабул квоталари, таълим тизими ва ёзма имтиҳондан озод этиш шартлари ҳақида ушбу ҳавола орқали билиб олиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?