Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ва рақамли трансформация масалалари муҳокама қилинди
Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши доирасида «Иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация ва саноат: минтақа давлатларининг фаровонлиги йўллари» мавзусида биринчи сессия бўлиб ўтди.
Сессияда сўзга чиққанлар минтақавий иқтисодий алоқаларнинг сўнгги йиллардаги ўсишига эътибор қаратиб, икки минтақа ўртасида амалга оширилган йирик қўшма лойиҳалар, кенгайиб бораётган шериклик ва мустаҳкамланиб бораётган ўзаро ишончни таъкидлаб ўтди.
Сессия мобайнида узоқ муддатли, барқарор ва стратегик иқтисодий ҳамкорликка йўналтирилган тизимли ёндашувни шакллантиришга эътибор қаратилди.
Парламент аъзолари инвестицияларни рағбатлантириш ва молиявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий иқтисодий боғлиқликни кучайтириш механизмларини такомиллаштириш, рақамли трансформацияни қўшма саъй-ҳаракатлар билан ривожлантириш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун зарур қонунчилик базасини шакллантириш бўйича таклифлар билдирди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги стратегик шерикликнинг амалий натижалари, савдо-иқтисодий алоқаларнинг барқарорлиги, қўшма корхоналар ва инвестиция лойиҳаларининг ривожланиши юзасидан фикр алмашилди.
Иштирокчиларнинг сессиядаги чиқишларида рақамли иқтисодиёт, саноат, энергия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида келгусида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига урғу берилди.
Сессия якунида иқтисодий ҳамкорликни стратегик йўналиш сифатида ривожлантириш, қўшма технологиялар ва саноат кластерларини шакллантириш, шунингдек, рақамли интеграция ҳамда яшил иқтисодиёт бўйича лойиҳаларни яқин истиқболда амалга оширишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг