Маърифатпарвар адиб ғояларига юз тутиб

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиларидан бири, катта адиб ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан пойтахтимиздаги Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида ҳам “Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Туркистон жадидчилиги” мавзусида анжуман ташкил этилди. Унда академик ва профессорлар, жадидшунос олимлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Анжуманда сўзга чиққанлар томонидан Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг жадидчилик ҳаракатида тутган ўрни ва таълим ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, асарларида баён этилган инсоний ғоялар ҳақида фикр билдирилди.
— Юртбошимизнинг “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қароридан сўнг нафақат алломанинг ҳаёти, балки яшаган даврини ҳам ўрганяпмиз, — деди академик Оқил Салимов. — Бу ҳужжат биз олимларни ҳам, халқимизни ҳам бирдай хурсанд қилди.
Маърузалардан сўнг қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Шаҳзода ИСКАНДАРОВА,
ЎзЖОКУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг