Мақсад – аниқлик ва тезкорлик
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Миллий матбуот марказида Кадастр агентлиги ҳузуридаги Республика аэрогеодезия маркази томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
—Асосий вазифамиз аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш,Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғида геодезик-картографик ишлар, маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари хариталарини тайёрлаш, давлат реестрини ва навбатчи хариталарини юритиш, ер тузишга оид комплекс тадбирларни бажаришга йўналтирилган лойиҳа-қидирув ва тадқиқот ишларини бажаришдан иборатдир, — деди тадбирда сўз олган марказ директори Акмалжон Омонов. — Ўтган йил мутахассисларимиз томонидан республикамиз бўйича Миллий координаталар тизимини жорий этиш бўйича 1877 та пунктларда ўлчов ишлари амалга оширилди ва маълумотлар янгиланди.Шунингдек Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг 369 та аҳоли пунктларида маҳаллий координаталар тизимини жорий этиш бўйича тадқиқотлар амалга оширилди. Айни чоғда аҳоли пунктларида 50 та доимий ишловчи (ГНСС CОРС) замонавий станциялар реал вақт режимида геодезия маълумотларини узатмоқда.
Директорнинг таъкидлашича, тизимда рақамлаштириш кўлами, замонавий технологияларни қўллаш салмоғи йилдан йилга ортиб бормоқда. Келгусида сигналларни чўл ва тоғ ҳудудларида ҳам узатишни йўлга қўйиш мақсадида қўшимча 80 та ГНСС CОРС станциялари ўрнатилади. Айни пайтда малакали мутахассислар станциялар ўрнатиладиган жойларни тайёрлашмоқда. Бу жараён якунига етказилгач, янги станциялар фаолияти ортидан Республикамизда геодезия ишларини бажариш учун кетадиган вақт ва сарф-харажатлар каррасига қисқаради.
Ўтган йил мазкур марказ томонидан республикамиз бўйича жами 131 минг 200 кв.км. майдонда аэрокосмик суратга олиш ишлари амалга оширилди. . Шунингдек аэро-космик суратлар асосида жами 121 минг кв.км. майдонда рақамли ортофотопланлар яратилди ва бу турли йўналишдаги хариталарни яратиш ва янгилашда, картографик мониторингни юритишда қўлланмоқда. Бу ҳақда марказ директорининг ўринбосари Шуҳрат Майинов маълум қилди.
Таъкидланганидек, марказ томонидан республикамиздаги 28 та туманда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ҳамда ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ишлари бажарилди. Натижада мазкур туманларнинг умумий ер майдони 6 миллион 121 минг 327 гектарлиги, ердан фойдаланувчилар 47 минг 698 нафарни ташкил этиши қайд этилди. 10 минг 697 та контурларда қонунбузарлик ҳолатлари борлиги ҳам ойдинлашди.
—Мана шу жараёнда мутахассисларимиз юксак аниқликдаги электрон қишлоқ хўжалиги хариталарини яратишди ва ҳар бир ер участкасининг контур рақами, чегаралари ва атрибутив маълумотлари тўлиқ акс этган ягона геоахборот базаси шакллантирилди, — деди Шуҳрат Майинов. — Барча маълумотлар Кадастр агентлигининг Миллий геоахборот портали орқали фойдаланувчилар эътиборига тақдим этилмоқда.
Тадбирда мутасаддилар оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига атрофлича жавоб беришди.
Абдунаби АЛИҚУЛОВ, “ Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг