«Манчестер Юнайтед» Роналдунинг ўрнини номзод топиб қўйди 

00:57 28 Октябр 2022 Спорт
800 0

Фото: Reuters

Германиянинг «Байер» клуби ҳужумчиси Патрик Шик фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, агар Роналду кетса, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти чехиялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин.

Патрик Шик жорий мавсум Германия чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, Патрик Шик трансфер қиймати 50 млн еврога тенг.

Эслатиб ўтамиз, Роналду АПЛнинг 12-тури доирасида Лондонда «Тоттенхем»га қарши ўйинда финал ҳуштаги янграмасдан «Олд Траффорд» стадионини тарк этгани учун асосий жамоа билан машғулотлардан четлаштирилган эди. Жамоадошлари ғалабани нишонлашаётганда у кийиниш хонасида бўлмаган.

Шунингдек, Роналду Англия чемпионатининг 13-турида Лондоннинг «Челси» жамоасига қарши ўйинда «Манчестер Юнайтед» таркибига киритилмаганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер