«Манчестер Юнайтед» клубидан навбатдаги мағлубият
Кеча, 21 декабрь куни Англия Премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидаги ўйинда «Манчестер Юнайтед» клуби сафарда «Астон Вилла» жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб биринчи бўлим асосий вақтининг сўнгги дақиқасида очилди. «Астон Вилла» ҳужумчиси Морган Рожерс жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан дастлабки бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Матеус Куня ҳисобни тенглаштирди. Биринчи тайм 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида мезбонлар футболчиси Морган Рожерс дублга эришди. 2:1 ҳисоби ўйин охирига қадар ўзгармади ва «Манчестер Юнайтед» 4 ўйинлик мағлубиятсиз сериясидан сўнг яна мағлуб бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг