Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Кармело Ингуанез Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг «Телеграм» каналида маълум қилди.
Хабарга кўра, 23 январь куни Малтанинг мамлакатимиздаги биринчи элчиси этиб тайинланган Кармело Ингуанез Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғини топширди.
Шунингдек, тадбир кун тартибидан икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, туризмни қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасида алоқаларни жадаллаштириш ва мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни юксалтиришга қаратилган бошқа йўналишлар муҳокамаси жой олган.
«Музокаралар чоғида дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида битим имзоладик», — деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Малта билан дипломатик алоқалари 1993 йил 25 февралда ўрнатилган. Икки мамлакат ҳам ўтган 32 йил мобайнида ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда мустаҳкам ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг