Кейинги йилларда ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувида касаба уюшмаларининг корхона ва ташкилотларда меҳнатга оид ҳуқуқларни ҳимоя қилишдаги жонбозлигини алоҳида қайд этди.
Кейинги йилларда 500 мингга яқин ходимнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинди, уларнинг фойдасига 267 миллиард сўм ундириб берилди.
Шунингдек, ишдаги бахтсиз ҳодисалар туфайли жабрланган 1 минг нафар ходимга 35 миллиард сўм товон пули тўлаб берилган.
Бундан ташқари, ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланган.
Тўрт йил олдин Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилгани касаба уюшмалари фаолиятида янги йўналиш бўлди. Президент олийгоҳ битирувчилари корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ҳимоячисига айланиб, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Касаба уюшмалари фаолиятининг янги қирралари нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам уларнинг ўрни ва нуфузи ортиб боришига хизмат қилмоқда.
Федерация ташаббуси билан 2021 йилда Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари кенгаши тузилди.
2023 йилда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар касаба уюшмалари ташкилотига асос солинди.
Федерация ўтган йили Халқаро касаба уюшмалари конфедерациясига аъзо бўлгани унинг дунёдаги мавқеини янги босқичга олиб чиқадиган тарихий воқеа бўлди.
Федерациянинг ижтимоий ҳимоя, гендер тенгликни таъминлаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг