Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш узоқ йиллар биз учун энг оғриқли масала бўлиб келган эди — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевнинг касаба уюшмалари вакиллари билан учрашувида ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, меҳнатини муҳофаза қилиш, кафолатланган ижтимоий ҳимоядан фойдаланиши учун мустаҳкам қонуний асослар яратилгани қайд этилди.
Айниқса, янгиланган Конституция, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги, «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилингани бу йўналишдаги муҳим қадамлар бўлди.
Парламент ҳузуридаги Жамоатчилик эксперт кенгашлари таркибига касаба уюшмалари вакиллари ҳам киритилди. Бу эса қонунларни қабул қилишда ходимлар манфаати янада ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилмоқда.
Янги Ўзбекистонда эркин ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳам етакчи йўналиш бўлиб қолмоқда. Ижтимоий институтларни қўллаб-қувватлаш ҳажми 2017 йилга нисбатан 100 карра ошиб, бу йил 1 триллион 200 миллиард сўмга етди.
Айни вақтда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига аралашгани, жамоатчилик назорати натижаларини кўриб чиқмагани учун жавобгарлик белгиланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон – Халқаро меҳнат ташкилоти стандартларини қабул қилаётган энг фаол давлатлар сафидан жой олаётгани дунё ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Саккиз йил олдин ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ҳужжатлари сони 12 та бўлган бўлса, ҳозирги кунда 25 тага етди.
«Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш узоқ йиллар биз учун энг оғриқли масала бўлиб келган эди. Фақат кучли ирода, қатъий позициямиз орқали биз бу мураккаб муаммони ижобий ҳал қилдик», деди Президент.
Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан намуна сифатида бошқа давлатларга тавсия этилгани ҳам шундан далолат беради.
Ўзбек пахтаси дунёдаги кўплаб нуфузли бренд компанияларнинг «қора рўйхати»дан чиқарилди. «Cоттон cампаигн» ташкилоти Ўзбекистонга қўйилган тақиқни бутунлай бекор қилди.
Ўзбекистон саноқли давлатлар қаторида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Адолатли ўтиш жараёнлари учун иш ўринлари яратиш ва ижтимоий ҳимоя бўйича глобал акселератор» ташаббусида иштирок этмоқда, Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ижтимоий адолат бўйича глобал коалицияси»да қатнашмоқда, мамлакатимиз ўтган йили ушбу ташкилотнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди.
«Ҳеч шубҳасиз, биз эришаётган натижаларда 8 миллионга яқин аъзога эга, энг халқчил ва катта нодавлат ташкилоти бўлган касаба уюшмаларининг муносиб ҳиссаси бор.
Биз Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг эркин ва мустақил фаолият юритиши учун барча шароитларни яратиб бердик ва мана шу принципларга ҳамиша содиқмиз. Бундан буён ҳам касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг фаолиятига аралашмаслик бўйича сиёсатни қатъий давом эттирамиз», деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг