Президент: Инсон қадри, унинг ҳаёт сифати фақат иш ҳақи билан эмас, балки ижтимоий муҳит билан ҳам белгиланади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти касаба уюшмалари фаолиятини янада ривожлантириш ва меҳнат муносабатларини яхшилаш бўйича келгуси вазифаларни муҳокама қилди.
Иқтисодиёт барқарор ўсиб бормоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини шунга мос равишда ошириш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳам ҳар йили кўпайтириб борилмоқда. Лекин бу масалалар кўпинча бир томонлама, яъни, давлат идораларининг ҳисоб-китоби ва таклифи билан ҳал қилинмоқда.
Шу боис, келгуси йилдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига оид қонунчилик ҳужжатлари лойиҳасини ишлаб чиқишга Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссиясини (Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик вазирлиги, Иш берувчилар конфедерацияси) ҳам жалб қилиш таклиф қилинди.
Бу меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда ходимлар манфаатини кафолатли ҳимоя қилиш бўйича янгича ёндашув бўлади.
«Инсон қадри, унинг ҳаёт сифати фақат иш ҳақи билан эмас, балки ижтимоий муҳит билан ҳам белгиланади.
Бунинг учун ходимларни уй-жой, сифатли таълим, тиббиёт ва транспорт хизматлари билан кафолатли таъминлаб, энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларига етадиган даромад топишига шароит яратиб беришимиз зарур», деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг