Малайзияда Андижоннинг сайёҳлик имкониятлари намойиш этилди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда халқаро туризм форуми бўлиб ўтди. Унда андижонлик ҳунармандлар ўзларининг бетакрор маҳсулотлари билан кўргазма ташкил этди. Нозик қўл меҳнати билан яратилган санъат намунаси бўлган бу маҳсулотлар хорижлик иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир давомида Андижон вилояти вакиллари сайёҳлик соҳасидаги мавжуд имкониятлар, турли туристик йўналишлар ва хизмат турлари ҳақида атрофлича маълумот берди. Қадим тарих, гўзал табиат ва миллий анъаналар уйғунлиги Андижоннинг туризм салоҳияти қанчалик бой эканини ёрқин намоён этди. Форум майдонида санъаткорлар томонидан миллий рақс ва куй-қўшиқлар ижро этилди. Бу орқали юртимизнинг бой маданий мероси намойиш қилиниб, меҳмондўстлик ва юксак маънавият ўз ифодасини топди.
— Гарчи, ўн йилдан зиёд вақт мобайнида туризм соҳасида фаолият олиб бораётган бўлсамда, Ўзбекистон ҳақида етарли маълумотга эга эмас эканман, — дейди тадбир иштирокчиси Фатин бинти Карим. —Андижонликлар томонидан ташкил этилган кўргазма ва санъаткорлар чиқишларидан билдимки, бу юртнинг бой маданий ва маърифий тарихи бор. Шу боис келгусида Ўзбекистон ва Малайзия давлатлари ўртасидаги сайёҳлик алоқаларини ривожлантиришда муносиб иштирок этишни режалаштирмоқдаман.
Шубҳасиз, бундай халқаро тадбирларда қатнашиш вилоятнинг сайёҳлик имкониятларини кенг тарғиб этишга, хорижий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга ва келгусида туризм соҳасини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг