Мактабгача ва мактаб таълими вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Шерзод Каримов Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 30 октябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида ташкилий масалага доир йиғилиш бўлиб ўтган. Унда Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда вазирлик мутасаддилари иштирок этган.

Йиғилишда Президентнинг тегишли қарори билан Каримов Шерзод Абдурасулович Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинган.
Шерзод Каримов ҳозирга қадар Вазирлар Маҳкамаси «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
У узоқ йиллар давомида таълим тизимида, хусусан, 2018-2024 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва ижтимоий йўналишларига доир қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Йиғилиш сўнггида вазирлик жамоаси Каримовга мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг