Мактабгача таълим ташкилотлари аҳолининг тўлов қобилиятига қараб ташкил этилади
«2025-2026 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълимга жалб этишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди ва қамров даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Аҳолининг тўлов қобилиятига қараб ҳар хил ҳудудларда турли хил мактабгача таълим муассасалари ташкил этилади.
Яшаш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалари очилса, олис ва чекка маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалари, аҳолининг тўлов қобилияти паст ҳамда демографик ўсиш даражаси юқори бўлган маҳаллаларда давлат, шунингдек, халқаро молия институтлари кредит ва грантлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчалари очилади.
Шунингдек, ижтимоий соҳа муассасаларининг бўш биноларида қисқа муддатли гуруҳлар очилиши ҳам режалаштирилган.
2025 йил якунигача камбағал оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олишни тўлиқ таъминлаш мақсад қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг