Мактаб ўқувчилари ўртасида онлайн Bebras олимпиадаси ташкил қилинади

14:39 06 Январь 2024 Жамият
238 0

Фото: “Халқ сўзи”

1-4 декабрь кунлари — Bebras мусобақаси онлайн тарзда бўлиб ўтади. Тайёргарлик даражасидан қатъий назар, барча 4-11-синф ўқувчилари иштирок этишга таклиф этилади. 

Bebras мусобақаси ўқувчиларнинг  саводхонлиги ва илмий кўникмаларини ривожлантиришга қизиқишини оширишга қаратилган.

Мусобақа ўтказилиш жадвали:

4-синфлар, 1 декабрь соат 10:00 дан 20.00 гача;

5-6-синфлар, 2 декабрь соат 10:00 дан 20.00 гача;

7-8 синфлар, 3 декабрь соат 10:00 дан 20.00 гача;

9-10-11-синфлар, 4 декабрь соат 10:00 дан 20.00 гача.

Тест синовлари учун 1 соат вақт ажратилади.

7-11-синфлар энг юқори баллар олган иштирокчилар учун иккинчи босқич 2024 йил январь ойида Тошкент шаҳрида жойлашган Янги Ўзбекистон Университетида офлайн тарзда ташкил этилади. Ғолиблар учун совғалар мавжуд.

Мусобақа oo.uzedu.uz тизимида ўтказилади.

Натижалар 4 декабрь соат 22:00 дан кейин шахсий кабинетингизда натижалар бўлимида эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер