Мактаб ўқитувчилари онлайн малака ошириши мумкин
“Узлуксиз касбий таълим” платформаси (onlinedu.uz) орқали мактаб ўқитувчилари онлайн малака ошириш имкониятлари яратилди.
Дастлаб узлуксиз касбий ривожлантириш курслари учун 29 та фан йўналишда 1 120 та маъруза, тақдимот ҳамда видеодарс, 7 840 та қўшимча адабиёт, 7 308 та назорат топшириғи яратилиб, платформага жойлаштирилди.
Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган навбатдаги “Ҳукумат соати”да қайд этилди.
Таъкидланганидек, халқ таълими тизимининг Ягона бошқарув дастурий мажмуаси ишлаб чиқилди. Мазкур тизимда 10 мингдан ортиқ умумтаълим муассасалари ва ташкилотларининг паспорти, 6,2 млн. нафардан ортиқ ўқувчи ҳамда 700 минг нафардан ортиқ ўқитувчи ва ходимларнинг маълумотлар базаси 10 та манфаатдор вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграция орқали шакллантирилди.
Ушбу дастурнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида халқ таълими тизимини бошқариш билан боғлиқ жараёнлар, хусусан, статистик маълумотларни олиш, молиявий ҳисоб-китоб қилиш, режалаштириш ва таҳлил қилиш автоматлаштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг