Май ойида «Қамчиқ» довонида 6 та машина хандаққа қулади

Май ойи давомида «Қамчиқ» довонида юз берган йўл-транспорт ҳодисаларининг 6 таси машиналарнинг йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетиши билан боғлиқ.
Шу каби вазиятлардан бири 27 май куни «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Gentra» русумли автомобиль ҳайдовчиси билан ҳам юз бериб, қутқарув отряди машинани хандақдан олиб чиққан. Қулаш натижасида автомобиль ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган.
Бошқа бир оғирроқ ҳолатда эса, 11 май куни «ИСУЗУ» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига қулаб, машина кабинасига қисилиб қолган. Бунда қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган, шунингдек, хандаққа тушиб кетган юк автомобили хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Барча вазиятларда, энг камида, машинага турли даражада техник зарар етган.
«Қамчиқ» довони хавфли бурилишлар, тик ва ноқулай иқлим шароитига эга ҳудуд ҳисобланади. Айрим ҳайдовчилар эса тезликни оширади ҳамда довоннинг хавфлилигини етарлича баҳоламайди. Бундай эътиборсизликлар юқоридаги каби нохуш ҳодисаларга ёки янада оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, довонда тез-тез рўй бераётган йўл-транспорт ҳодисалари шунчаки бахтсиз тасодиф эмас, балки эҳтиётсизлик, мувофиқлаштирилмаган ҳаракатлар ва инфратузилма муаммоларининг йиғиндисидир. Вақтида чоралар кўрилмаса, ҳайдовчилар эътиборсизликда давом этаверса, бу рақамлар ортиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг