Маиший чиқиндилар учун янги полигон ташкил этилиши мумкин
Фото: Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати
Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов мазкур ҳудуддаги чиқинди полигонини ҳам кўздан кечирди. Бу ҳақда Қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
“ZANGIOTA OBODON” МЧЖга қарашли бўлган маиший чиқинди полигонининг умумий майдони 10 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда ушбу полигонда 43 120 тонна маиший чиқинди утилизация қилинган.
Мазкур полигон Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашганлиги сабабли, полигон фаолиятини тўхтатиш вазифаси қўйилган.
Шу сабабли, “ZANGIOTA OBODON” МЧЖ томонидан санитар хизмат кўрсатилаётган ҳудуддаги аҳоли ва юридик ташкилотлардан ҳосил бўладиган маиший чиқиндиларни жойлаштириш учун янги полигон ташкил этиш мақсадида Қибрай тумани Май қишлоғи ҳудудидаги участка қўмита раиси иштирокида кўздан кечирилди.
Майдони 10 гектар бўлган ушбу ҳудуд маиший чиқинди полигонини ташкил этиш талабларига мос эканлиги аниқланди. Ташриф чоғида танланган ер майдонида янги чиқинди полигони ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг