Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатлари аниқлаштирилди
Қонун (ЎРҚ–1109-сон, 30.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида маълум қилинди.
Унда айтилишича, мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Жумладан, «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларига қуйидагилар кириши белгиланди:
- бекатлар, тўхтаб ўтиш ва диспетчерлик манзилларини, бошқа объектларни жойлаштириш, қуриш ва ободонлаштириш масалаларини ҳал қилиш;
- аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳақида шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан шартнома тузиш ва транспорт ҳаракатини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш.
- йўловчилар ташиш ишининг сифати устидан назорат қилиш.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари автомобиль транспортини ривожлантириш комплекс минтақавий дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириши белгиланди.
Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари маҳаллий бюджетларнинг ёнғин хавфсизлиги, шу жумладан ёнғиндан сақлаш хизматининг таъминоти харажатларига доир қисмини тасдиқлаши кўзда тутилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг