Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 629 та объектни Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш бўйича таклиф берилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.
2022 йилда ISESCO (Халқаро Ислом ташкилоти) томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган 7 та маданий мерос объекти Бутун жаҳон Ислом олами дурдоналари рўйхатига киритилди.
Маданий мерос агентлигининг Объектлардан фойдаланиш, рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикчиликни жорий этиш бошқармаси томонидан 2022 йил 15 октябрга қадар республикамиз ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган 8210 та маданий мерос объектларида 1002 та ижара шартномаси тузилган.
Маданий мерос объектларида давлат назоратини олиб бориш юзасидан 2208 та объектда мониторинг олиб борилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг