Магистратура учун қўшимча қабул эълон қилинди
Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили магистратура учун қўшимча қабул очилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий ўқув йили учун магистратура босқичига қабул натижалари тасдиқланди ва олий таълим ташкилотларига етказилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, белгиланган квота доирасида ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча қабул имконияти мавжуд.
Бунда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техник базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади. Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қўшимча қабулда иштирок этишни истаган талабгорлар зарур маълумотларни олиш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси ёки магистратура бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатилишича, давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олийгоҳ томонидан мустақил белгиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг