Магистратура талабаси тўлиқ ставкада ишлаши мумкин эмасми?
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги магистратурада ўқийдиган талабалар 1 ставкада ишлашлари мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги саволларга жавоб берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, магистратура талабалари учун тўлиқ (1 ставка) ишлашга тақиқ қўйилмаган. Амалдаги меъёрларда магистрлар фақат ярим ставкада ишлаши шарт, деган чеклов мавжуд эмас.
Бироқ, иш вақтингиз асосий ўқиш жараёнига халал бермаслиги, дарсларга қатнашиш ва илмий иш олиб бориш имкониятингиз таъминланиши шарт. Иш берувчи иш режимини шу талаблар билан мувофиқлаштириши мумкин.
Шунингдек, ҳар бир ташкилот ўз ички тартиб-қоидаларига эга бўлгани учун, иш берувчи томонидан қўшимча талаблар қўйилиши мумкин. Агар бундай чеклов қонуний асосга эга бўлмаса, сиз улардан тегишли меъёрий ҳужжатни кўрсатишларини сўрашга ҳақлисиз.
«Магистратурада ўқиш 1 ставка ишлаш ҳуқуқини чекламайди. Қонун билан бундай тақиқ белгиланмаган», — дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг