Мадагаскарда ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олди, президент лавозимидан четлатилди
Мадагаскарда ҳарбийлар давлат ҳокимиятини қўлга олганини ва мамлакатни вақтинчалик ҳарбий кенгаш бошқаришини эълон қилди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.
Полковник Майкл Рандрианиринанинг маълум қилишича, ҳокимият армия, жандармерия ва миллий полиция вакилларидан иборат ҳарбий кенгаш қўлига ўтган.
“Биз ҳокимиятни ўз қўлимизга олдик”, — деди полковник Рандрианирина.
Маълумотларга кўра, мамлакат Конституциясининг амал қилиши тўхтатилди, барча давлат органлари — фақат парламентнинг қуйи палатасидан ташқари — тарқатиб юборилди.
Ҳарбийлар ҳокимиятни ўз қўлига олгани ҳақидаги баёнотдан бир неча дақиқа олдин парламент депутатлари президент Андри Радзуэлинани лавозимидан озод этиш учун овоз берган.
Аввалроқ хабар берилишича, кенг кўламли норозилик намойишлари ортидан Андри Радзуэлина мамлакатни тарк этиб, Франция ҳарбий самолёти орқали мамлакатдан чиқиб кетган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг