Лувр музейини ўғирлашда гумон қилинган икки нафар шахс ҳибсга олинди
Франция полицияси Лувр музейини ўғирлашда иштирок этганликда гумон қилинган икки кишини ҳибсга олди. Бу ҳақида «Bild» нашри маълум қилди.
Нашрнинг хабар беришича, гумондорлардан бири Париждаги «Sharl de Goll» аэропортида Жазоирга учишга тайёргарлик кўраётган пайтда ҳибсга олинган. Иккинчи ҳибсга олинган шахс ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳибсга олинган иккала шахс ҳам Париж шаҳри чеккасида яшайди ва ўғирлик учун масъул бўлган тўданинг аъзолари экани тахмин қилинмоқда.
Маълумки, Лувр музейидаги талончилик ўтган ҳафтада содир бўлган ҳамда ушбу ўғрилик оқибатида «Apollo» галереясидан қиймати тахминан 88 миллион еврога тенг саккизта қироллик заргарлик буюмлари ўғирланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг