Легионерларимизда нима гап? Шомуродов гол урди, Ҳусановда жароҳат, Ҳамробеков эса захирада қолди

Кеча, 21 сентябрь куни турли мамлакатлар олий лигасида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг кечаги ўйинлари ҳақида батафсил тўхталамиз.
Элдор Шомуродов гол урди
Туркия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган баҳсда Истанбулнинг «Башакшеҳир» клуби ўз майдонида Аланья шаҳрининг «Аланьяспор» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 1:1 ҳисобигаги дуранг натижаси билан якунланди. Аҳамиятлиси, ўйинни асосий таркибда бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувда жамоаси киритган ягона голга муаллифлик қилди.
Элдор кеча майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Умумий ўйин давомида 30 марта тўпга тегинди. Узатмаларининг 70 фоизи аниқ чиқди. 9 марта тўп учун курашда иштирок этди ва ушбу курашларнинг 3 тасида ғалаба қозонди. «Sofascore» портали Шомуродовнинг кечаги ҳаракатларини 7,4 баллга баҳолади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчиси Аббосбек Файзуллаев учрашувнинг 62-дақиқасида майдонга тушди. 30 дақиқадан ортиқ майдонда ҳаракат қилган Файзуллаев 20 марта тўпга тегинди. Умумий ҳисобда 14 та узатма амалга оширди. Уларнинг 13 таси ўз манзилига аниқ етиб борди.
3 марта тўп учун курашда қатнашган футболчи улардан 1 тасида ғалаба қозонди. Футболчининг ушбу ўйиндаги ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 6,4 баллга баҳоланди.
Марказий ўйинда дуранг натижа, Ҳусановда жароҳат бор
Англия Премьер-лигасининг 5-тури марказий ўйинида «Арсенал» клуби ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўйинда ҳисобни очди. Иккинчи таймга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Арсенал» футболчиси Габриэл Мартинелли ҳисобни тенглаштирди. Баҳс айнан ушбу натижа билан якунланди.
Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим бошида кичик жароҳати сабаб Матeус Нунесга алмаштирилди.
Майдонда ҳаракат қилган дақиқалари мобайнида Ҳусанов 29 марта тўпга тегинди. 17 марта тўп узатма амалга оширди. Уларнинг 14 таси ўз манзилига аниқ етиб борди.
1 марта елкама-елка дуэлда иштирок этди ва унда ғалаба қозонди. 3 марта тўпни хавфли ҳудуддан чиқариб юборди. Унинг ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 6,7 баллга баҳоланди.
«Ал-Батаеҳ» навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди
БАА Про лигасининг 4-туридан ўрин олган баҳсда «Ал-Батаеҳ» клуби ўз майдонида лига гранди бўлган «Ал-Васл» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 0:1 ҳисоби билан меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга БАА терма жамоаси аъзоси Али Салех муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Ғаниев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 60-дақиқада Ивонейга алмаштирилди.
Ғаниев майдонда ҳаракат қилган дақиқалари давомида 24 марта тўпга тегинди. 15 марта узатма амалга оширди. Уларнинг 9 таси ўз манзилига аниқ етиб борди.
2 марта рақибнинг потенциал хавфли ҳужумини бузишга эришди. Шунингдек, яна 2 марта тўпни хавфли ҳудуддан чиқариб юборди. «Sofascore» портали Азизнинг ҳаракатларини 6,5 баллга баҳолади.
«Трактор» марказий ўйинда ғалаба қозонди
Эрон чемпионати 4-турининг марказий ўйинида «Трактор» клуби сафарда «Сепахон» устидан 2:1 ҳисоби билан ғалабага эришди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Одил Ҳамробеков 68-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. 23 марта тўпга тегинди. 15 та аниқ узатмани амалга оширди. 3 марта рақиб ҳужумини бузишга эришди.
Маҳаллий форс нашрлари унинг ўйинини 7 баллга баҳолашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг