Ламин Ямал «Барселона»нинг мағлубиятига изоҳ берди

12:11 07 Май 2025 Спорт
188 0

«Барселона» жамоаси вингери Ламин Ямал Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувидан сўнг мухлисларга мурожаат йўллади. Бу ҳақда машҳур журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Ямалнинг сўзларига кўра, «Барселона» жамоаси бор кучини сарфлади, аммо бу сафар омад рақиб томонида бўлди.

Ямал ўз чиқишида: «Бор кучимизни сарфладик, лекин омад рақиб томонда бўлди. Ишонч билан айтаман — биз қайтамиз. Футболчилар «Барселона»ни ўз ўрнига, энг юқори чўққига олиб чиқмагунча тўхтамайди. Мен ваъдамда тураман: Чемпионлар Лигаси кубогини Каталонияга олиб келаман. Бу йўлда ҳеч қачон тўхтамайман», — дея қатъий фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувида «Барселона» «Интер»га қарши майдонга тушди. Кескин курашларга бой бўлган баҳсда Каталония клуби қўшимча бўлимларда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Натижада икки ўйин якунига кўра 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб, финал босқичига йўл ола олмади.

Ламин Ямал жорий мавсумда «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 51 та ўйинда иштирок этди. У мазкур учрашувларда 15 та гол уриб, 24 та ассист амалга оширди. «Трансфермаркт» порталининг маълумотларига кўра, ёш футболчининг ҳозирги трансфер қиймати 180 миллион еврога тенг деб баҳоланмоқда.

Ямалнинг ушбу фикрлари ва ғалабага бўлган қатъий ишончи «Барселона» мухлислари учун мотивацион руҳ бағишлаши шубҳасиз. Унинг фидойилиги ва жамоага садоқати клубнинг келажакдаги муваффақиятларига асос бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?