«Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастур» тренинги иштирокчилари парламент юқори палатаси фаолияти билан танишди
Олий Мажлис Сенатида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистонда миллий лаборатория тизимини ривожлантириш ва уни халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган «Лаборатория лидерлари/раҳбарлари учун глобал дастур» тренинги иштирокчилари билан учрашув ўтказилди.
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев ҳамда қўмита аъзоси Гулнора Маруфова учрашув иштирокчиларига парламентда қонунларни муҳокама қилиш жараёни, қонунчилик таклифларини кўриб чиқиш тартиби ҳамда тегишли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Ташриф давомида иштирокчилар парламентнинг юқори палатаси фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди. Бу эса уларга раҳбарлик қобилиятларини такомиллаштириш, давлат бошқаруви тизимини чуқурроқ тушуниш ҳамда ислоҳотлар жараёнини аниқ баҳолаш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг