Курашчиларга мўлжалланган спорт иншооти фойдаланишга топширилди

12:36 19 Июнь 2025 Жамият
143 0

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Эркин ва юнон-рум кураши борасида Бухородан кўплаб маҳоратли спортчилар етишиб чиққан. Улар анъанасини давом эттириш кўп жиҳатдан ёш курашчиларга яратилган шарт-шароитга боғлиқ.

Шу нуқтаи назардан Бухоро шаҳридаги 2-сон спорт мактаби ҳудудида замонавий спорт залининг қурилиб фойдаланишга топширилгани айни муддао бўлди. «Ташаббусли бюджет» дастури доирасида қад ростлаган иншоот қурилиши учун 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланди.

— Бизда эркин ва юнон-рум кураши билан беш нафар мураббий қўл остида 280 нафар ўқувчи шуғулланмоқда, — дейди спорт мактаби директори ўринбосари Абдураҳим Мирзаев. — Янги спорт залининг қурилиб фойдаланишга топширилганидан ёшларимиз жуда мамнун. Негаки, ўзинг меҳр қўйган спорт тури билан замонавий шарт-шароитларда шуғулланишга нима етсин?

Айтиш жоизки, мазкур спорт мактабида тез орада маҳаллий бюджет маблағлари эвазига қурилган сунъий қопламали стадион ҳам фойдаланишга топширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер