Кучли шамол Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларига зарар етказди

12:50 05 Март 2022 Жамият
1070 0

Фото: Халқ сўзи

Кеча тунда кузатилган кучли шамол вилоятнинг Паяриқ туманидаги уйларга зарар келтирди.

Кучли шамол туманнинг Алишер Навоий номидаги маҳалласи Халқобод кўчасида жойлашган уй-жойлар биноси том қисмини учириб юборди. Худди шундай ҳолатлар Каттақўрғон шаҳрининг ҳам қатор манзилларида кузатилди.

Айни дамда мазкур ҳолатлар ўрганилмоқда. Ҳокимликлар ахборот хизматининг хабарига кўра, табиий офат натижасида жароҳатланганлар йўқ.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?