Кучли чанг бўрони сабабли Бухоро аэропортида самолётларни қабул қилиш чекланди
Ноқулай об-ҳаво шароити – кучли чанг бўрони, кўриш масофасининг 500м гача пасайиши сабабли «Бухоро» аэропортида соат 11:40 гача ҳаво кемаларини қабул қилишда вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Шу муносабат билан «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY21 рейси маҳаллий вақт билан соат 08:56 да Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга қўнди. Йўловчилар ер усти транспортида Бухорога етказилган.
Шунингдек, бугунги HY285/286 рейслари ўзгартирилган жадвал ва йўналиш бўйича амалга оширилади:
HY285 Навоий – Истанбул, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да.
HY286 Истанбул – Бухоро, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 19:15 да, Бухорога етиб келиш 23:25 да.
HY22 Бухоро – Тошкент, жўнаш маҳаллий вақт билан соат 00:01 да, Тошкентга етиб келиш соат 01:00 га режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг