Крипто-активлар бўйича фаолият лицензияси нархлари маълум бўлди
Ҳар бир турдаги лицензияларни расмийлаштириш учун алоҳида тўловлар белгиланди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларига лицензия берганлик учун давлат божи миқдорини белгилади. Тегишли буйруқ Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган.
Унга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорида (ҳозирги кунда БҲМ 375 000 сўмни ташкил қилади) белгиланади.
Ҳар бир турдаги лицензияларни расмийлаштириш учун қуйидаги суммалар ундирилади:
майнинг пул — БҲМнинг 3 минг баравари (1,125 млрд сўм);
крипто-дўкон — БҲМнинг 3700 баравари (1,3875 млрд сўм);
крипто-депозитарий — БҲМнинг 7 минг баравари (2,625 млрд сўм);
крипто-биржа — БҲМнинг 73 400 баравари (27,525 млрд сўм).
Агентлик 2022 йил август ойида крипто-соҳа ўйинчиларини лицензиялаш тартиби ва уларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаган эди. Унга кўра, компаниянинг 4 та фаолият турининг ҳар бири учун алоҳида лицензия расмийлаштириш талаб этилади.
Унга кўра, майнинг фермалар ойига БҲМнинг 10 баравари (ҳозирда 3,4 млн сўм), майнинг-пул БҲМнинг 100 баравари (34 млн сўм) ҳамда крипто-депозитарийлар БҲМнинг 5 баравари (1,7 млн сўм) тўлашлари керак.
Хизмат кўрсатувчи провайдерлар ўз серверларини Ўзбекистонда жойлаштиришлари, ҳисоб-китоблар ва мижозлар ҳақидаги маълумотларни 5 йил давомида сақлашлари, шунингдек, реклама талабларига риоя қилишлари керак. Криптобиржалар учун устав фондига нисбатан минимал талаблар ҳам мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг