Креатив иқтисодиёт моҳияти
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Республикасининг шу йил 30 сентябрь куни қабул қилинган «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги Қонуни тарғиботига бағишланган тадбир Жалақудуқ туманида ўтказилди. Қўрғонтепа, Хўжаобод, Булоқбоши, Жалақудуқ туманлари ҳамда Хонобод шаҳар Кенгашлари депутатлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашган ушбу тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов иштирокчиларни Қонуннинг мазмун-моҳияти билан таништирди.


— «Креатив» сўзи лотин тилидан ўзбек тилига таржима қилинганида «Яратиш», «Бунёд этиш» маъносини билдиради, — дейди ёшлар етакчиси Шерзодбек Турсунбоев. — Бугунги кунда ривожланган давлатларда креатив иқтисодиётга катта эътибор қаратилади. Мисол учун, Индонезияда бир йилда 1 млрд. доллар маблағ ажратилиб, 15 та лойиҳага асос солинган. Натижада ялпи ички маҳсулот ҳажми 7 фоизга ошди. Буюк Британияда эса 2035 йилгача ушбу йўналишга мўлжалланган стратегия белгилаб олинган. Унга асосан 2,1 млн. нафардан зиёд фуқаролар фаолияти ташкил этилди. Бу орқали ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,8 фоизга ортишига эришилмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу соҳа тобора тараққий этмоқда. Ҳозир бу борада фаолият олиб бораётган ҳамюртларимиз сони 34 минг нафарга етди. Тадбир давомида фаолият тури қонун доирасида нечоғли мустаҳкамлаб қўйилганлиги тушунтирилди.


Таъкидланганидек, мазкур Қонун билан креатив иқтисодиёт учун зарур бўлган инфратузилмани яратиш ва қўллаб-қувватлаш механизмлари белгиланган. Жумладан, креатив индустрия парклари, кластерлар, инновацион ускуналар, технологиялар, рақамли дастурлар ва платформалар кириши назарда тутилган. Креатив иқтисодиёт ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ортишига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг