Коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери берилади
«Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–270-сон, 30.12.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидаги имкониятларга эга «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплекси 2026 йил 1 июлдан синов режимида ишга туширилади, жумладан:
- Коррупциянинг олдини олиш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашиш;
- Дастурий комплекснинг «E-Komplaens» модулини ишга тушириш орқали коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш.
- Шунингдек, агентликка давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига тизим ташкилотларига қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва уларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни меҳнат фаолиятида таъқиб, тазйиқ ҳолатларидан ҳимоя қилиш мақсадида, Агентлик томонидан ҳимоя ордерини тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.
Бундан ташқари, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида «Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони таъсис этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг