Коронавирус инфекциясини энг тез аниқлайдиган тест яратилди

Иллюстратив сурат
Россия пойтахти Москва шаҳрида фаолият олиб бораётган Genotek тиббиёт маркази ходимлари COVID-19 инфекциясини ўн дақиқада аниқлаб берадиган тезкор тест яратишди.
ТАССнинг ёзишича, муассаса ушбу ишланмани “Росздравнадзор“га рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган.
Компания томонидан маълум қилинишича, касалликни аниқлаш учун бошқа тестларга бир нечта реагентлар керак бўлади. Genotek яратган намунага эса иккита реагент кифоя. Шунингдек, ушбу тест орқали вирусни аниқлаш учун 10 дақиқа етарли, бошқа тестларда эса бу ярим соат талаб қиладиган жараёндир.
Ишлаб чиқувчиларнинг қўшимча қилишича, янги тест тупурикдан COVID-19 инфекциясини аниқлашга имкон беради.
Ҳозирда компанияга ҳамкор ташкилотлар ойига миллион донагача тестлар ишлаб чиқариш юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг