Контракт тўловини амалга оширишнинг сўнгги муддати қачон?

11:04 06 Сентябр 2024 Иқтисодиёт
389 0

Фото: Иллустратив

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда таҳсил олаётган талабалар учун тўлов муддатлари белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 2024 йил 15 центябргача давом этади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун 2024 йил 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача ҳам чўзилиши мумкин.

Шунингдек, белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 2025 йил 1 январгача, 75 фоизини 2025 йил 1 мартгача ва 100 фоизини 2025 йил 1 майгача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача ҳам тўласа бўлади.

Бунда, мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга, чунки юртимиздаги кўплаб олий таълим муассасаларига молиявий мустақилликка эришган.

Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда қиймати 28,3 миллион АҚШ долларлик чой импорт қилгани ҳақида маълум қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер