Конигил қишлоғига расман туризм қишлоғи сертификати берилди. Бу қишлоққа қандай фойда беради?
Самарқандда пресс-тур қизғин давом этмоқда. Айни дам иштирокчилар Конигил туризм қишлоғидан чиқиб, Royal Hotel меҳмонхонаси очилиш маросими сари йўл олди. Маълумот учун, Конигил қишлоғи Самарқанд туманидаги Чўпонота тепалиги этагида жойлашган. Самарқанд қоғози, кулолчилик, дурадгорлик ва бошқа ҳунармандчилик анъаналари бугунги кунга қадар сақланиб қолган ҳудуд саналади.

Баҳром Бердиев, кулол:
— Санъат ранг-тасвирсиз, қалам-тасвирсиз бўлмайди. Айниқса, лойдан ҳамма нарса ясаш мумкин. Биз ундан миллий қандиллар ясаймиз. Акварель, керамика билан ишлаймиз. Амалий санъат билан оилавий шуғулланамиз.
Ҳамид Жалолов, тадбиркор:
— Асли қишлоғимиз аҳолисининг деярли ҳаммаси оилавий ҳунарманд, оилавий тадбиркор, умуман, нима соҳа билан ишламасин, оилавий фаолият юритишади. Биз оилавий гуруч тегирмонида гуруч тайёрлаймиз. Тегирмон бир суткада бир тонна гуруч чиқаради. Битта тегирмондан 80 кило гуруч чиқади.
Тадбир давомида Конигил қишлоғига расман туризм қишлоғи сертификати берилди. Бу келгусида ҳудудда қурилиш-таъмирлаш ишларида ва бошқа хил ислоҳотларда Туризм қўмитаси томонидан имтиёзлардан фойдаланишга ёрдам беради.
Юлдуз Ўрмонова
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг