Мюнхен клуби Германия тарихида рекорд ўрнатди

10:26 25 Октябр 2025 Спорт
180 0

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Германия футболи тарихида янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда «Opta» нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, «Бавария» жамоаси 2024/2025 йилги мавсумни қаторасига 12 та ғалаба билан бошлаб, Германия клублари тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.

Бу йилги мавсум стартидан бери мюнхенликлар Бундеслигада «Аугсбург», «Лейпсиг», «Гамбург», «Хоффенҳайм», «Вердер», «Айнтрахт», «Боруссия Дортмунд» каби рақибларини мағлуб этди. Шунингдек, УЕФА Чемпионлар лигасида «Пафос», «Брюгге» ва «Челси» устидан, Германия кубогида «Веҳен», Германия Суперкубогида эса «Штутгарт» жамоасига қарши ғалабага эришган.

Эслатиб ўтамиз, Европа ТОП-5 чемпионатлари клублари орасида мавсумни энг кўп ғалаба билан бошлаш бўйича рекорд ҳозирча Италиянинг «Милан» клубига тегишли — «россонерилар» 1992 йилги мавсумда қаторасига 13 та ғалаба қайд этган.

Агар «Бавария» кейинги икки учрашувда — «Кёлн» ва «Боруссия Менхенгладбах»ни мағлуб этса, у ҳолда Европа ТОП-5 мамлакатлари клублари орасида ҳам мутлақ рекордчига айланиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер