Комил Алламжонов яна бир лавозимга тайинланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, Комил Алламжонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Алламжонов жорий йилнинг июнь ойида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчиси этиб тайинланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг