Кўкдалада сифатсиз алкоголнинг савдога чиқарилиши тўхтатиб қолинди
Кўкдала туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдосининг олди олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Я.Х.ва У.Ш. «Gentra» ва «Damas» русумли автотранспорт воситаларида турли номдаги 426 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида «Кўктош баракаси» деҳқон бозорига олиб келган вақтида ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг