Кўчатни пайвандлаш орқали касалликларга қарши «иммунитет» ҳосил қилинмоқда
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Ромитан туманидаги «Муҳаммад Зоҳид Азим Бухоро» масъулияти чекланган жамияти иссиқхонасида помидор кўчатларини пайвандлаш усули ўзлаштирилди. Бу эса турли зараркунанда ҳашаротлар зуғумига қарши туриш учун кўчатларда ўзига хос «иммунитет» ҳосил қиляпти.
— Биз шу усул орқали ниҳолларнинг ташқи таъсирларга бардошли қилиб ўстиряпмиз, ҳосилдорликни ошириб, маҳсулотни бозорга нисбатан эртароқ чиқаришга эришяпмиз, — дейди МЧЖ раҳбари Азим Рустамов.— Масаланинг яна бир жиҳати борки, асосий даромадимиз кўчатчиликдан келади. Буюртмачиларга кафолатланган помидор кўчатлари етказиш орқали улар ишончини қозониш саъй-ҳаракатидамиз.

«Қаҳрамон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мазкур иссиқхона хўжалиги беш гектар майдондан иборат. Шунинг бир қисмида помидор ва бодринг етиштирилмоқда. 2,8 гектар ер эса сабзавот ва полиз маҳсулотлари кўчатчилиги учун ажратилган. Бу ерда парваришланаётган помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон, қовун, тарвуз, ошқовоқ кўчатларига нафақат ички бозор, балки қўшни Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан ҳам харидорлар бор. 12 нафар ишчидан иборат аҳил жамоа меҳнати ортидан мавсум давомида 3 миллиард сўм атрофида даромад кўрилмоқда.
Яқинда вилоят бошқарув органлари, маҳалла тизими, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган кўргазмали ўқув-амалий семинарда «Муҳаммад Зоҳид Азим Бухоро» масъулияти чекланган жамиятида тўпланган тажриба атрофлича ўрганилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг