Китобхон ёшлар сафи кўпаймоқда
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳибаси, покистонлик Малала Юсуфзай ўз нутқида шундай деганди:
— Бизга китобларимиз ва қаламларимизни беринг, улар бизнинг энг зўр қуролимиздир. Битта бола, битта муаллим, битта китоб ва битта қалам дунёни ўзгартиришга қодир. Муаммонинг ягона ечими маърифатдир.
Не бахтки, жонажон Ўзбекистонимизда кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар ушбу ниятга ҳамоҳангдир. Кейинги пайтда ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу имкониятлардан фойдаланган китобхон сифатида 2022 йилда «Ёш китобхон» танловининг республика босқичида ғолиб бўлдим. Президент совғаси – «Спарк» автомобили билан тақдирландим. Айни шу йили Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирлади.
2022 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Биринчи китобим» лойиҳаси доирасида «Кулгичимда отади тонглар» шеърий тўпламим ўн минг нусхада чоп этилди. Марказий Осиё давлатлари ҳамда республикамизнинг барча кутубхоналарига тарқатилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ёшлар билан видеоселектор шаклида ўтказган учрашувда ёшлар учун имкониятларни янада кенгайтириш чора-тадбирлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бу янгилик ёшларга сермазмун асарлар яратишга илҳом беради.
Севинч АВАЗОВА,
«Келажак бунёдкори» медали соҳибаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг