Китоб тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги
Қашқадарё вилоят Китоб тумани Ички ишлар бўлимига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, Китоб тумани ҳокимиятида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, Тоиров Фаррух Саломович Китоб тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тоиров мазкур тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг