Ким Чен Ин: КХДР ва Жанубий Корея ҳеч қачон ягона давлат бўлмайди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Кореяни АҚШнинг «мустамлакаси» ва доимий душман деб атаб, икки давлат бирлашиши мумкин эмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларини КХДР Марказий телеграф агентлиги (ЦТАК) келтирди.
КХДР Олий халқ мажлисининг 14-чақириқ 13-сессиясида нутқ сўзлаган Ким Чен Ин қўшни мамлакатни «бизнинг тизим ва режимни йўқ қилишга туғма интилувчи» давлат сифатида таърифлади.
— Миллий манфаатлар нуқтаи назаридан, сиёсатини ва мудофаасини хорижий давлатларга топшириб қўйган мамлакат билан бирлашиш ниятимиз йўқ, — деди у.
Шимолий Корея раҳбари тарихда бир-бирига душман бўлган икки давлатнинг бундай йўл билан бирлашгани бўлмаганини таъкидлади.
— Нега биз бундай бирлашишга интилишимиз керак, агар бу жараёнда давлатлардан бири барибир йўқ бўлиб кетиши аниқ бўлса? Биз миллий қонунчиликда Корея ва биз — чегарага эга икки алоҳида давлат эканимизни ва ҳеч қачон ягона бутунликка айланмаслигимизни аниқ белгилаб қўямиз, — деди Ким Чен Ин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг