Киев яқинида Baykar компанияси 500 га яқин кишини иш билан таъминлайдиган завод қурилишини якунлаши кутилмоқда

12:26 07 Февраль 2024 Дунё
233 0

Бу ҳақда Reuters агентлиги компания бош директори Ҳалук Байрактарга таяниб хабар бермоқда.

"Заводимиз қурилмоқда, уни якунлаш учун тахминан 12 ой вақт керак, кейин эса ички машиналар, ускуналар ва ташкилий тузилмага ўтамиз. Украинадаги завод катта, биз 500 га яқин одамни иш билан таъминлашни режалаштирмоқдамиз", — дея маълум қилди Байрактар Ар-Риёддаги Бутунжаҳон мудофаа кўргазмаси чоғида.

У шунингдек, самарадорлик йилига тахминан 120 донани ташкил этишини таъкидлади, аммо Украина заводида ишлаб чиқариш қайси (TB2 ёки TB3) дрон моделларига йўналтирилиши ҳали аниқ эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер